Херсон Россия ракета ҳужумларидан кейин "светсиз" қолди
2 декабрь куни кечқурун Херсон яна Россия қўшинлари томонидан ракета ҳужумига учради.
Херсон вилояти ҳарбий маъмурияти бошлиғи Ярослав Янушевичнинг Telegram-каналига кўра, зарбалар пайтида электр тармоқлари шикастланган, шаҳар яна электр таъминотисиз қолган.
Бундан олдин Украинада 6 миллионга яқин абонент электр энергиясиз қолаётгани айтилганди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилди.
Унинг тақдим этган маълумотларида ёзилишича, Украина ҳудудида электр таъминоти билан боғлиқ энг қийин вазият еттита минтақада кузатиляпти.
«Пойтахт Киев шаҳрида, шунингдек, Киев, Винница, Лвов, Одесса, Хмелницкий ва Черкасск вилоятларида вазият жуда оғирлигича қолмоқда», — деди у.
Аввалроқ АҚШ ҳукумати Россиянинг йирик ракета зарбалари оқибатида шикастланган энергетика тизимини тиклаш учун Украинага 53 миллион доллар ажратганди. Маблағлар тармоқни тиклаш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни сотиб олишга сарфланиши керак.
Мавзуга оид
23:37 / 09.10.2024
Россияда мамлакатни тарк этган фуқароларнинг мол-мулкни хатлашга рухсат берилиши мумкин
21:27 / 09.10.2024
Литва Россия билан чегарага «аждар тишлари»ни ўрнатди
20:22 / 09.10.2024
Россияда ўтказилган МДҲ саммитида қатор ҳужжатлар имзоланди
14:30 / 09.10.2024