Ўзбекистон | 16:14 / 06.12.2022
4350
2 дақиқада ўқилади

ССВ: Тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи штаб ташкил этилди

Сўнгги бир кунда мамлакат бўйлаб 3291 нафар бемор шифохонага ётқизилди, 2 568 нафар чақалоқ дунёга келди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистонда бу йилги қиш фасли изғиринли кунлар билан бошланди. Ана шундай шароитда мамлакатдаги тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигида узлуксиз иш олиб борадиган штаб ташкил этилди. 

Жорий йил 5 декабр эрталабки соат 08:00 дан 6 декабр куни соат 08:00 гача мазкур штабга тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти бўйича қуйидаги маълумотлар келиб тушган.

«103» хизматида:

  • 2 733 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
  • «Тез ёрдам»га 37 336 та чақириқ келиб тушди.

Энг кўп чақириқлар:

  • Андижон вилояти – 4 491 та
  • Фарғона вилояти – 4 450 та
  • Наманган вилояти – 3 821 та
  • Тошкент шаҳри – 3 665 та
  • Тошкент вилояти – 3 178 та

Юртимиз бўйича шифохонага ётқизилган беморлар сони:

  • катталар – 2 462 нафар;
  • болалар – 829 нафар.

2 568 нафар чақалоқ дунёга келди. 

Коронавирус аниқланган беморлар:

  • 18 ёшгача – 31 нафар;
  • катталар – 89 нафар;
  • жами – 120 нафар.

Шундан 79 нафари шифохонага ётқизилди.

Вазирлик тасарруфидаги барча тиббиёт муассасалари ўз фаолиятини узлуксиз давом эттирмоқда.

Мавзуга оид