Ўзбекистон | 12:27 / 07.12.2022
24878
1 дақиқада ўқилади

Фарғона водийси вилоятларида АГТКСларнинг иш вақти янада қисқарди (хабар янгиланди)

Водий вилоятларида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари кунига 5 соат – 06:00дан 11:00гача ишлаш режимига ўтказилди. Шохобчалар тўлиқ ёпилиши ҳақидаги расмий эълон олиб ташланди.

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш станциялари вақтинча ёпилди. “Ўзтрансгаз” хабарига кўра, табиий газни биринчи навбатда аҳоли уйларига, ижтимоий объектларга ва ИЭСларга йўналтириш мақсадида шундай қарорга келинган.

Маълум қилинишича, водий вилоятларидаги АГТКСларнинг ишлаш графиги соат 06:00дан 11:00 гача ўзгартирилган (бунгача 06:00дан 17:00 гача эди).

Кучайтирилган чеклов магистрал газ қувурлардаги газ босими кўтарилгунга қадар давом этади.

“Ўзтрансгаз” бундан бироз олдин эълон қилган хабарида 7 декабр соат 11:00дан бошлаб водий вилоятларидаги газ-шохобчалари вақтинча ёпилиши маълум қилинганди, бироқ бу расмий эълон кўп ўтмай ўчирилди ва юқоридаги, график қисқаришига оид хабар эълон қилинди.

Аввалроқ, 4 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳридаги АГТКСлар вақтинча ёпилган эди.

Ўзбекистондаги газ тўлдириш шохобчаларининг иш вақти 9 ноябрдан бошлаб чекланган. Чекловлар суткасига 6 соатдан 12 соатгача деб белгиланган эди.

Мавзуга оид