Сардор Умрзоқов: «Энерготаъминот бўйича вазиятни шу даражага олиб келганлар сувдан қуруқ чиқиб кетмайди, айримлари орамизда ўтирибди»
Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов бошчилигида қишни беталафот ўтказиш бўйича навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Умрзоқов кўмир етказиб бериш кўрсаткичлари Кўкдала туманида 20 фоиз, Қарши туманида 38 фоиз ҳамда Кармана туманида 22 фоизлигича қолаётганини билдирди.
«Бизга келган маълумотларга кўра, «Ўзтрансгаз»га қарашли компрессор станцияларида ҳам жиддий камчиликлар бор. Жами 37 та агрегатдан 21 таси таъмирталаб. Энергетика вазирлиги мутасаддилари барча агрегатлар зудлик билан ишчи ҳолатига келтириши зарур. Носоз агрегатлар бошқа қурилмалар зўриқиш билан ишлашига олиб келади, техник носозликлар келиб чиқишига сабаб бўлади ва истеъмолчиларни барқарор табиий газ билан таъминлаш имконини йўққа чиқаради.
Ҳудудларда йўл қўйилган чеклов ва юз берган авариялар оқибатида электр энергиясининг узилиши аҳолининг эътирозига сабаб бўлмоқда. Вазиятни бу даражага олиб келганлар сувдан қуруқ чиқиб кетмайди. Айримлари ҳатто ҳозир шу йиғилишда орамизда ўтирибди.
Масалан, Бухоро, Навоий, Фарғона ва Тошкент шаҳрида 1485 та маҳалла куннинг маълум бир вақтида электр таъминотисиз қолган. Улуғбек Мустафаев (Ҳудудий электр тармоқлари раҳбари) республика ҳудудларида аварияларни бартараф қилиш бўйича бригадалар сони кўпайтириш ва аварияларни тўлиқ бартараф этиш чораларини кўрсин.
Кўмир етказиб бериш кўрсаткичлари Қашқадарё вилоятининг Кўкдала (20 фоиз) ва Қарши (38 фоиз) туманларида ҳамда Навоий вилоятининг Кармана туманида (22 фоиз) анча паст даражада қолмоқда» – деб таъкидлади видеоселектор чоғида Сардор Умрзоқов.
Мавзуга оид
15:58 / 16.12.2024
Иқтисодий комплексда 300 га яқин раҳбар ишдан олинди - президент
16:08 / 14.12.2024
“Боғча тўлови қисман қопланади, уйда қараш хизмати йўлга қўйилади” – видеоселектордан ваъдалар қандай?
21:25 / 09.12.2024
Ўзбекистонда метан заправкалар фаолиятига чекловлар киритилади
12:06 / 18.11.2024