Дрезденда одамларни гаровга олган жиноятчи ушланди
Германиянинг Дрезден шаҳри полицияси савдо марказида одамларни гаровга олган эркакни аввалига ярадор қилиб, кейин ҳибсга олишга муваффақ бўлди.
Аввалроқ, гумонланувчи тўппонча билан қуролланиб, кекса аёлни отиб ўлдирган, сўнг маҳаллий радиостанция биносига қарата ўт очган, шундан сўнг савдо марказига кириб, дорихоналардан бирида ёш болали аёлни гаровга олгани ҳақида хабар берилган эди.
Полиция томонидан уюштирилган штурмдан сўнг, гумонланувчи яраланган ва ҳибсга олинган. Она ва бола эса озод қилинган, ҳозир уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Полиция ҳибсга олинган шахс ҳақида ҳам, унинг ҳаракатлари сабаблари ҳақида ҳам маълумот бермаяпти. Фақат марҳум аёл унинг онаси эканлиги маълум. У ўз квартирасида отиб ўлдирилган.
Ҳозирча, савдо маркази ва унинг ёнидаги бозор, шунингдек, дўконлар ёпиб қўйилган. Полиция тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Мавзуга оид
18:58 / 14.11.2024
Германия Ўзбекистонга «яшил» иқтисодиёт учун яна 3 млн евро грант ажратади
14:00 / 14.11.2024
ХДИ раҳбари Мерц Германия сиёсатини тубдан ўзгартиришни талаб қилмоқда
11:47 / 14.11.2024
Ўзбекистон давлат хизматчилари Германияда малака оширади
20:26 / 12.11.2024