Одесса вилоятида энергетика инфратузилмаси объектлари вайрон бўлди
10 декабрга ўтар кечаси Россиянинг камикадзе-дронлари Одесса вилоятидаги энергетика инфратузилмаси объектларига ҳужум қилди. Бу ҳақда Одесса шаҳар кенгаши «Юг» оператив қўмондонлигига таяниб хабар берди.
Ҳужум натижасида катта зарар етказилгани, минглаб истеъмолчилар электр энергиясиз қолгани айтилади.
Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот ҳозирча олинмаган. Ҳудудда қутқарув ва тиклаш хизматларининг ишлари давом этмоқда.
Бундан олдин Украинага Франциядан 100 та генератор етиб келганди.
Украинага Франциядан юк етказилди - юзта ўрта қувватли генераторлар Россия томонидан Украинанинг муҳим инфратузилмаси ўққа тутилаётган бир пайтда мамлакат аҳолисига қишдан омон қолишга ёрдам беради.
Юкни Украина энергетика вазири ўринбосари Фарид Сафаров қабул қилди. Генераторлар Европа Иттифоқининг фуқаролик муҳофазаси механизми (UCPM) лойиҳаси доирасида сотиб олинган, дея хабар беради Украина Энергетика вазирлиги.
Германия энергетика инфратузилмасини таъмирлаш учун Украинага 56 миллион еврога яқин маблағ ажратди ва 350 дан ортиқ генератор беради.
Мавзуга оид
21:02
Украина Брянск областидаги қурол омборига зарба берганини эълон қилди
21:55 / 08.10.2024
Украина бўйича иккинчи тинчлик саммити ноябр ойида ўтказилмайди
17:12 / 08.10.2024
Шимолий Корея Россияни қўллаш учун Украинага ҳарбийларини юбориши мумкин
14:38 / 08.10.2024