Умрзоқов: Газ ва электр муаммоси бўйича қонунбузилишга йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олинган
Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов раҳбарлигида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Йиғилиш танқидий руҳда кечмоқда.
Йиғилишда қонунбузилишга ҳамда масъулиятсизликка йўл қўйган соҳа раҳбарларидан айримларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва қамоққа олингани маълум қилинди.
9 декабр куни ҳам Умрзоқов раҳбарлигида қишни беталафот ўтказиш бўйича ўтказилган видеоселекторда Тошкент вилояти прокурори Президент Администрациясидан ноқонуний газга уланган заводни тармоқдан узмасликни сўрагани ҳақида айтилганди. Йиғилишда Умрзоқов аҳолига берилиши керак бўлган газга ноқонуний уланишлар орқасида ким тургани аниқланиши ва жавобгарликка тортилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
17:20 / 17.12.2024
Хитойда катта миқдорда пора олишда айбланган партия мулозими қатл этилди
12:00 / 11.12.2024
Нетаняҳу коррупция бўйича иш юзасидан судда кўрсатма беришни бошлади
21:00 / 09.12.2024
200 долларлик фотосурат, “иш битирган” курка болалари ва қўшмачининг “танка”си – ноодатий поралар
12:06 / 18.11.2024