Ўзбекистон | 11:16 / 11.12.2022
7824
1 дақиқада ўқилади
Туман сабабли Қарши халқаро аэропорти иши вақтинча чекланди
Совуқ туман 11 декабр куни Қарши аэропорти фаолиятини вақтинча чеклади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кўриш чегарасининг пасайиб кетиши (горизонтал 200 метр, вертикал 50 метр) Қарши халқаро аэропортида рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни чеклаб қўйган.
Uzbekistan Airports’нинг Тошкент—Қарши йўналиши бўйича, соат 08:00 да учиши керак бўлган HY-77 рейси ҳали ҳам пойтахтдан уча олмаган.
Қарши аэропортидагиларнинг маълум қилишларича, кўриш масофаси аста-секин яхшиланмоқда. Аэропорт яқин икки соат ичида самолётларни қабул қилиш ва учиришга қўйилган чекловларни бекор қилиши мумкин.
Мавзуга оид
09:47 / 28.10.2024
Фото: Навоийда булутсимон туман ҳодисаси кузатилди
16:37 / 01.09.2024
“Реконструкция лойиҳаси узоғи 3 йилда ўзини қоплайди” — Тошкент халқаро аэропорти директори
16:23 / 12.07.2024
Урганч аэропортидан йўловчиларнинг Нукусга трансфери учун бепул автобус қўйилади
18:20 / 21.06.2024