Ўзбекистон | 07:51 / 13.12.2022
2475
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон мандаринни асосан Покистондан импорт қиляпти

Мандарин импорти 16,2 минг тоннага ошган.

Фото: Pixabay

2022 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 11 та хорижий давлатдан қиймати 9,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 42,6 минг тонна мандарин импорт қилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мандарин импорти ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 16,2 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон 10 ойда мандарин маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Покистон биринчи ўринни эгаллади – 35,9 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Туркия – 3,1 минг тонна; 
  • Хитой – 1,9 минг тонна;  
  • Миср – 442,2 тонна;
  • Эрон – 425 тонна.

Мавзуга оид