Ўзбекистон | 19:06 / 13.12.2022
33270
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Туркманистон билан қўшимча газ етказиб бериш бўйича келишувга эришгани айтилмоқда

Бу келишув орқали Ўзбекистон аҳолисининг табиий газ етишмовчилиги билан боғлиқ муаммолари ечим топиши мумкин.

Фото: Нигоҳ / Telegram

12 декабр куни Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов Ашхободга ташриф буюриб, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов билан учрашди.

Туркманистондаги нашрлар у Шавкат Мирзиёевнинг саломини ҳамда Туркманистонда нишонланадиган Халқаро бетарафлик куни муносабати билан табригини етказгани ҳақида хабар берган.

Kun.uz манбасининг маълум қилишича, сафар чоғида Ўзбекистонга қўшимча равишда кунига 20 млн куб метр газ бериш (3 ойда жами 1,5 млрд куб метр) бўйича келишувга эришилган ва шартнома имзоланган.

Агар бу лойиҳа амалга ошадиган бўлса, Ўзбекистонда қиш кунларида юзага келган газ муаммоси тўлиқ ҳал қилиниши мумкин.

Мавзуга оид