Руслан Нуриддинов иккинчи марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
Колумбиянинг Богота шаҳри мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакили Руслан Нурудинов яна бир марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Олимпиада ва жаҳон чемпиони Руслан Нуриддинов бугун тонгда бўлиб ўтган (Тошкент вақти билан соат 05:00) -109 кг вазн тоифасида ўз чиқишини амалга оширди ва мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Бу билан андижонлик спортчи икки бор жаҳон чемпионлигига эришган биринчи ўзбек оғир атлетикачисига айланди.
Руслан даст кўтариш машқида 177 кг, силтаб кўтаришда 220 кг ва умумий ҳисобда 397 кг билан ушбу вазн тоифасида тенгсиз эканини кўрсатиб, 3 йўналишда олтин медалларга эгалик қилди. Бу унинг фаолиятида жаҳон биринчилигидаги иккинчи чемпионликдир. У энг яқин таъқибчисини 8 килограммга ортда қолдиришга эришди.
Ушбу вазн тоифасида грузиялик атлет Гиорги Чхеидзе умумий 389 кг (170+219) билан иккинчи ўринни ва колумбиялик спортчи Рафаэль Кастило эса умумий 388 кг (174+214) билан учинчи ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
20:45 / 15.03.2024
Эркаклар ва аёллар ўртасида маҳалла футбол терма жамоалари тузилади
08:53 / 07.12.2023
Оғир атлетика бўйича Руслан Нуриддинов спорт маркази ташкил этилади
15:23 / 04.12.2023
Тошкент оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
13:16 / 13.05.2023