Ўзбекистон | 10:49 / 17.12.2022
8507
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда эгизак чақалоқлар туғилиши сони кўпайди
Ўзбекистонда 10 ойда 18 230 нафар эгизаклар туғилган.
2022 йил январь-ноябрь ойларида республикада 18 230 нафар эгизак туғилиши ҳолати қайд этилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу ўтган йил мос даврига нисбатан 1 408 тага кўп.
10 ойда ҳудудлар бўйича туғилган эгизаклар сони энг кўп Самарқанд вилоятида қайд этилди – 2122 нафар.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 1888 нафар ҳамда 1717 нафар эгизаклар дунёга келган Қашқадарё вилояти ва Фарғона вилояти жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
- Андижон вилояти – 1676 нафар;
- Наманган вилояти – 1648 нафар;
- Тошкент шаҳри – 1616 нафар;
- Сурхондарё вилояти – 1546 нафар;
- Тошкент вилояти – 1431 нафар;
- Бухоро вилояти – 954 нафар;
- Хоразм вилояти – 899 нафар;
- Қорақалпоғистон Р. – 888 нафар;
- Жиззах вилояти – 777 нафар;
- Навоий вилояти – 579 нафар;
- Сирдарё вилояти – 489 нафар.
Мавзуга оид
15:56 / 08.10.2024
Туғуруқхоналардаги ўлимни қандай камайтириш мумкин? – Саудияда ишлаётган ўзбек шифокори билан суҳбат
09:51 / 01.06.2024
Ўзбекистонда тўрт ойда қанча эгизак туғилгани маълум қилинди
11:51 / 24.05.2024
Ўзбекистонда ўғил болалар кўп туғилмоқда
09:31 / 27.03.2024