Ўзбекистон | 09:16 / 19.12.2022
6328
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон молиявий ҳисобот халқаро стандартларининг 60 дан зиёд стандартини тан олди

Молия вазирининг “Ўзбекистон ҳудудида қўллаш учун молиявий ҳисобот халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.

Молиявий ҳисобот халқаро стандартлари (МҲХС) молия ҳисоботларини тақдим этишдаги тафовутларни бартараф этишга, компаниялар, жаҳон миқёсидаги компаниялар томонидан тақдим этиладиган маълумотлар сифатини оширишга қаратилган стандартлар мажмуи. Ўзбекистон МҲХСга босқичма-босқич ўтиб келмоқда.

Ҳужжатга мувофиқ Ўзбекистон ҳудудида 60 дан зиёд МҲХС ва уларга тушунтиришлар матни қўлланилади. Стандартларда хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти айрим йўналишлари бўйича ҳисоб юритиш ва ҳисоботни шакллантириш бўйича қоидалар мужассамлашган.

Мавзуга оид