Жиззахда фуқаро синглиси билан «гаплашиб юрган» йигитни ўлдирди
Пичоқланган жабрланувчи ШТЁИМ Жиззах филиалида вафот этган.
Жиззахда фуқаролардан бири иккинчисини пичоқлаб, жароҳатлаган. Жабрланувчи шифохонада вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2022 йил йил 18 декабрь куни соат 16:40 ларда содир бўлган.
Жиззах шаҳрининг Обод маҳалласида яшовчи Л.Қ. “Нега синглим билан гаплашиб юрибсан?” деб ошхона пичоғи билан Иттифоқ маҳалласида яшовчи Н.Б.нинг кўкрак ва қорин соҳасига икки марта пичоқ урган.
Оқибатда, жабрланувчи оғир тан жароҳатлари олган ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Мавзуга оид
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
19:48 / 19.09.2024