Ўзбекистон | 08:18 / 26.12.2022
7855
1 дақиқада ўқилади

Мьянма ҳудудида мушкул аҳволга тушиб қолган 15 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси саъй-ҳаракатлари билан жорий йил июнь-декабрь ойлари давомида Мьянма ҳудудида мушкул аҳволга тушиб қолган 15 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Мамлакатимиз дипломатия ваколатхонаси фуқаролар икки нафарига БМТ Халқаро миграция ташкилоти томонидан, уч нафарига ҳомий ташкилотлар ҳисобидан авиачипталар харид қилиниши, олти нафари вақтинчалик бепул турар жой билан таъминланиши юзасидан амалий ёрдам кўрсатди.

Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун мамлакат Бош консулхонаси Бангкок шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, маҳаллий расмий ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда фаол иш олиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси фуқароларни ёлғон иш эълонлари ва мўмай маош илинжида ноқонуний миграция ва одам савдоси қурбонига айланиб қолишдан огоҳ бўлишга чақирган.

Мавзуга оид