Жаҳон | 10:09 / 29.12.2022
8596
1 дақиқада ўқилади

Франция Украинани 200 миллион еврога қурол-яроғ билан таъминлайди

Париж Украинага тўғридан тўғри француз ишлаб чиқарувчиларидан қурол ва ҳарбий техника сотиб олиш имконини берувчи 200 миллион евролик фонд яратмоқда. 

Фото: AP

Бу ҳақда Франция қуролли кучлари вазири Себастьен Лекорню Киев шаҳрида Украина мудофаа вазири Олексий Резников билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

Украина пойтахтига келган Лекорню Резников ва Зеленский билан учрашди. 

У Франция Украинага уруш бошланганидан бери кўрсатаётган «ишончли ва доимий ёрдам» ҳақида гапирди. 

«Биз Украина армиясининг ушбу ёрдамни 2023 йилда давом эттиришга бўлган эҳтиёжини ўрганиб чиқдик», деб ёзди Франция вазири Twitter'да.

Мавзуга оид