Ўзбекистон Озарбойжон билан «Боку халқаро денгиз савдо порти»дан бирга фойдаланмоқчи
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Озарбойжонга ташрифи доирасида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев «Алят» эркин иқтисодий зонаси ва «Боку халқаро денгиз савдо порти» раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди.
Музокаралар чоғида Озарбойжон порти ва ЭИЗ ресурслари ва имкониятларидан биргаликда фойдаланиш асосида сармоявий, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Озарбойжон «Алят» ЭИЗ бошқаруви раиси Валеҳ Алескеров билан эркин иқтисодий зонада озиқ-овқат, чарм-пойабзал, тўқимачилик ва бошқа юқори талабга ва қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва Европа Иттифоқи мамлакатлари, МДҲ ва бошқа қўшни давлатлар бозорларига экспортни ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга урғу берилган ҳолда сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
«Боку халқаро денгиз савдо порти» бош директори Талеҳ Зиядов билан транспорт-логистика алоқаларини янада кенгайтириш, контейнерлар ташиш ва «Ro-Ro» усулида юкларини денгиз портлари орқали етказиш ҳажмини ошириш имкониятлари кўриб чиқилди. Боку халқаро денгиз савдо порти негизида ўзбек омборлари ва контейнер терминалларини очиш истиқболлари ҳамда юкларни, жумладан, кундалик эҳтиёжлар учун зарур товарларни икки давлат ҳудудлари орқали ўзаро ташиш масалаларини муҳокама қилиш учун Халқаро автомобиль транспорти бўйича Аралаш комиссия йиғилишини ўтказиш лозимлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
15:18 / 10.11.2024
«Қарз қопқони»: Хитой тасарруфига ўтган Шри Ланка порти
14:30 / 17.10.2024
Украина ўз портларига кузатув миссиясини юборишни сўраяпти
12:50 / 22.07.2024
Боку: Россиядан газнинг Украина орқали кейинги транзити давом этиши мумкин
10:16 / 12.12.2023