Ўзбекистон | 14:41 / 07.01.2023
9938
2 дақиқада ўқилади
Давлат харидлари электрон тизими операторларига талаб кучайтириляпти
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат харидлари электрон тизими операторлари фаолиятини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2023 йил 1 апрелидан давлат харидлари электрон тизими операторлари:
- мулк ҳуқуқи асосида давлат харидлари электрон тизимига эга бўлиши;
- БҲМ 25 минг бараваридан кам бўлмаган ва тўлиқ шакллантирилган устав жамғармасига (капиталига) эга бўлиши;
- давлат харидлари электрон тизимида тузилган битимлар бажарилишини таъминлашда фақат Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот тизимида очилган шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали амалга ошириладиган клиринг ва ҳисоб-китоб тизимига эга бўлиши;
- электрон тижорат ва ахборот технологиялари соҳасида камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлган камида икки нафар малакали ходим ҳамда Call-марказ мавжуд бўлиши керак.
Операторлар томонидан давлат харидлари субъектлари маблағларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш, тижорат банкларида депозитга жойлаштириш тақиқланади.
“Давлат харидларида шаффофлик” рейтингини юритиш амалиёти жорий этилади. Юқори рейтингга эга бўлган иштирокчилар, улар учун шартнома суммаси 1 фоизидан ошмаган миқдорда гаров маблағлари билан савдоларда иштирок этиш имконияти яратилади.
Мавзуга оид
08:10 / 21.09.2024
Рақобат қўмитаси 12 млрд сўмлик давлат харидлари ноқонуний ўтказилганини аниқлади
14:33 / 27.08.2024
Давлат ташкилотлари икки ой ичида 11 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидларини ўтказмоқчи бўлди
18:39 / 19.04.2024
Қонун бузилиши сабабли қиймати 14 млрд сўмдан ортиқ давлат харидлари бекор қилинди
08:32 / 20.03.2024