Жиззахда юқори тезликда ҳаракатланган Lacetti ЙТҲга учраб иккига бўлиниб кетди. Икки киши ҳалок бўлди
Катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Машина йўл четидаги дарахтга урилиб, кучли зарба оқибатида иккига бўлиниб, парчаланиб кетган.
Жиззахда юқори тезликда ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчиси содир этган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар йўловчи вафот этган, ҳайдовчи ва яна бир йўловчи тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2023 йил 4 январ куни соат 17:30 ларда, 4P-41 "Ғаллаорол-Ўсмат-Бахмал" автомобиль йўлининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи 16-километрида содир бўлган.
23 ёшли ҳайдовчи Lacetti машинаси билан Бахмал-Ғаллаорол йўналишида ҳаракатланаётиб, тезликни оширган ва бошқарувни йўқотган. Машина йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, дарахтга урилган.
Оқибатда машинада бўлган йўловчилардан бири воқеа жойида, иккинчиси шифохонада вафот этган. Ҳайдовчи ҳамда яна бир йўловчи енгил тан жароҳатлари олган.
Ижтимоий тармоқларда ҳодиса тасвирланган видео тарқалди. Унда машина иккига бўлиниб, парчаланиб кетганини кўриш мумкин.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:04
Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 19 ёшли қизнинг ҳаётига зомин бўлди
14:07 / 21.09.2024
Ромитан ҳокими ёрдамчиси содир этган ЙТҲда мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди
15:26 / 20.09.2024
Скутер ва юк машиналарига доир тақиқлар, “радарлар” ҳамда ЙҲХХнинг бекор бўлаётган ваколати – Сенат янги ўзгаришларни маъқуллади
14:28 / 20.09.2024