Бухорода заправкалар 26 млрд сўмлик газни талон-торож қилгани аниқланди
Бухоро вилоятидаги газ заправкаларда 5 январь куни текшириш ишлари ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
«Дилдора» МЧЖнинг Вобкент туманидаги 2 та, «Осиё Бухоро газ», «Норбоев Шерзод Юнусович» ва «Грант газ сервис» МЧЖларнинг Бухоро шаҳридаги, «Реал химик» МЧЖнинг Бухоро туманидаги жами 6 та метан қуйиш шохобчалари кўздан кечирилган.
Ўрганиш давомида «Дилдора» ва «Осиё Бухоро газ» МЧЖларга қарашли 3 та шохобчага келган табиий газ қувурларига ўрнатилган «Автопилот-Про» русумли газ ҳисоблаш ускунасидаги мавжуд импулс трубкаси маҳкамланганда ҳақиқатан газ диафрагмасидан ўтаётган газ ҳажми сунъий равишда камайтирилган ҳолда кўрсатилишига эришилгани аниқланган.
Натижада «Дилдора» МЧЖга қарашли 2 та шохобча томонидан 11,1 миллиард сўмлик ҳамда «Осиё Бухоро газ» МЧЖга қарашли шохобча томонидан 15,1 миллиард сўмлик, жами 26,2 миллиард сўмлик табиий газ яширин равишда талон-торож қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
13:45 / 09.10.2024
Бухорода болалар ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчисига ҳукм ўқилди
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
07:50 / 21.09.2024