Автомобиллар учун шартнома бериш яна бир неча кунга тўхтатилди
UzAuto Motors компанияси SAP ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириши ва маҳсулотларни инвентаризация қилиши муносабати билан барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилиш яна бир неча кунга тўхтатилди.
Компания хабарига кўра, дастурий таъминотни ишга тушириш тадбирларининг ўтказилиши сабабли UzAvtoSavdo иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.
Дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.
2022 йил, янги йил арафасида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва вақтинчалик чеклов учун олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобиль учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин.
Шу билан бирга, автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади.
UzAuto Motors 4 январдан шартнома бериш, автомобилларни топшириш ва тўловларни амалга оширишни вақтинча тўхтатганди. Ўшанда бу ҳолат 4-5 кун давом этиши мумкинлиги айтилган эди.
Мавзуга оид
21:14 / 09.01.2025
UzAuto Motors компаниясининг швециялик собиқ раҳбари янги иш топди
17:13 / 08.01.2025
“Umid avto” раҳбари қамоққа олинди. У жуда кўп миқдордаги фирибгарликда гумонланмоқда
12:11 / 08.01.2025
“На пулни қайтаради, на машинани беради” – «Umid auto leasing»дан одамлар норози
18:45 / 27.12.2024