Жамият | 13:42 / 11.01.2023
8421
1 дақиқада ўқилади

ССВ: Мурожаатларни тезкор ҳал қилиш бўйича вазирликнинг расмий телеграм боти ишга туширилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2023 йил “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қилинган.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида соҳада аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг интенсив шакллари амалиётга татбиқ этилмоқда.

Хусусан, коррупцияга қарши кураш самарадорлигини ошириш ва фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида вазирликнинг расмий телеграм-боти — https://t.me/murojat_ssv_bot ишга туширилди.

«Ушбу электрон платформа орқали қабул қилинган ҳар бир мурожаат қисқа муддатда кўриб чиқилиб, уларга қонун доирасида тезкор ечим топиш чоралари кўрилади», дейилади вазирлик хабарида.

Мавзуга оид