Ўзбекистон | 14:30 / 14.01.2023
11855
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда таксичини ўлдириб кетган икки йигитга ҳукм ўқилди

Суд йигитлардан бирига 20 йил, унинг вояга етмаган шеригига 14 йил-у 6 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлаган.

Фото: Kun.uz

Жиззах вилояти Фориш туманида такси ҳайдовчисини ўлдирган икки йигитга ҳукм ўқилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, икки йигит ўзаро тил бириктириб, Spark машинаси ҳайдовчисидан манзилларига етказиб қўйишни сўрашган. Хилват жойга етганда улар ҳайдовчининг жонига қасд қилишган.

Йигитлардан бири қасддан жиноят содир этишда вояга етмаган ўсмирни ўзига шерик қилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «и» ва «п» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳужжатлари судга юборилган.

Суд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қотиллардан бирига 20 йил, унинг шериги, вояга етмаган ўсмирга 14 йил-у 6 ой қамоқ жазоси тайинлаган.

Мавзуга оид