Ўзбекистон | 10:28 / 16.01.2023
67386
1 дақиқада ўқилади

Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимларига «ҳайфсан» берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкент шаҳри ҳокими биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

У шаҳарда энергетика инқирози юзага келиши ортидан ишдан олинган Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўрнида иш бошлади.

Президент раҳбарлигидаги йиғилишда Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимларига «ҳайфсан» берилди.

Бахтиёр Раҳмонов 1959 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1981 йилда Киев муҳандислик-қурилиш институтини, 2000 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. 

У кўп йиллар давомида қатор раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. 2018 йилдан Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

2021 йил январидан буён  Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётганди.

Мавзуга оид