Жамият | 07:40 / 16.01.2023
26269
1 дақиқада ўқилади

Юнусободда темир тўсиққа урилиб, ағдарилган КIA K5 ёниб кетди

Юнусободда КIA K5 автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 16 январь куни соат 00:20 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Янгишаҳар кўчасида 1992 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Р. КIA K5 русумли транспорт воситасини йўл қатлами музлаганини ҳисобга олмасдан бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган.

ИИВ хабарига кўра, у йўл четидаги темир тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетиши натижасида автоуловда ёнғин чиқиб, ёниб кетган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

 

Мавзуга оид