Россия самолёти маст безори туфайли Урганчга фавқулодда қўнди
«Москва-Гоа» рейсида маст ҳолатдаги йўловчи безорилик қилган. У ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларига топширилган.
Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясига тегишли Boeing 777-300 самолёти 18 январ куни соат 20:29 да Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳри халқаро аэропортига фавқулодда қўнди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, Москва шаҳридан Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрига парвоз қилаётган ҳаво кемаси экипажи маст йўловчининг безорилиги сабабли шундай қарорга келган. Зўравон йўловчи самолётдан тушириб юборилган ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларига топширилган.
«Яқин соатларда самолёт парвозини давом эттиради», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Таиланд пойтахти Бангкокдан Россия пойтахти Москвага учган «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Boeing-777 самолёти йўловчининг безорилиги туфайли Самарқандга фавқулодда қўнган эди.
Мавзуга оид
13:30 / 17.09.2024
Урганчда 2,9 млрд сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланди
21:51 / 14.09.2024
Тошкентда ёш ишчини калтаклаган дўкон ходимига маъмурий иш қўзғатилди
19:06 / 14.09.2024
Inbazar дўконида ёш ходим хатоси учун калтакланди
09:45 / 10.09.2024