Таътил узайтирилгани сабабли Тошкентдан Хоразм ва Сурхондарёга қўшимча қатновлар йўлга қўйилди
Қишки таътил узайтирилиши сабабли «Ўзбекистон темирйўллари» ҳудудларга қўшимча қатновларни йўлга қўйди.
Жумладан, «Тошкент-Урганч-Тошкент» йўналишида қўшимча 1 рейс амалга оширилади:
22 январ куни «Тошкент — Урганч» йўналишида 156-сонли поезд Тошкент шаҳридан соат 00:05 да жўнаб кетади ва соат 14:23 да Урганчга етиб боради.
22 январ куни «Урганч — Тошкент» йўналишида 155-сонли поезд Урганчдан соат 17:35 да жўнаб кетади ва 23 январ куни соат 06:54 да Тошкентга етиб боради.
Шунингдек, «Тошкент — Термиз — Тошкент» йўналишида ҳам қўшимча 1 рейс амалга оширилади.
21 январ куни «Тошкент — Термиз» йўналишида 158-сонли поезд Тошкент шаҳридан соат 21:42 да жўнаб кетади ва 22 январ куни соат 11:41 да Термизга етиб боради.
22 январ куни «Термиз — Тошкент» йўналишида 157-сонли поезд Термиздан соат 15:10 да жўнаб кетади ва 23 январ куни соат 05:42 да Тошкентга етиб боради.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Мавзуга оид
07:30 / 21.09.2024
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
21:10 / 20.09.2024
Пора билан ушланган Даштобод станцияси бошлиғи илгари судланмагани айтилди
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024