Ўзбекистон | 15:40 / 19.01.2023
44138
16 дақиқада ўқилади

Вилоятлардаги шаҳарларнинг марказий кўчаларида ҳам ҳаракат тезлиги пасайтирилди. Вазирлик кўчалар рўйхатини келтирди

Энди бу йўлларда аввалгидек 70 км/соат тезликда юриш жаримага сабаб бўлади.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни билан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

«Юксалиш» миллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов ушбу қарорни олқишлади.

«Бундан 3 йил олдин биз шаҳарларда тезликни 60км/соатгача тушириш масаласини илгари суришни бошлаган эдик. Бугун шундай қарорга келинди. Кеч бўлса-да, тўғри қарор! Ўзбекистонда ҳар куни ўртача 4-5 киши автоҳалокатлар оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганини инобатга олиб, муҳим қадам дея оламиз. Навбат — шаҳарларда жамоат транспортини яхшилаш масаласига!

Шу билан биргаликда, ҳайдовчиларда норозилик уйғотмаслик учун, ушбу тезлик режимига ўрганиш учун имконият берилиши керак. Масалан, бир ой давомида тезликни 70 км/соатгача оширган ҳайдовчиларга биринчи мартасига огоҳлантириш берилиши мумкин. Қолаверса, шаҳар ичида тезлик 60 км/соат эканлигини кўрсатиб турувчи белигларни максимал даражада жойлаштириб чиқиш лозим», деган у.

Тошкент шаҳрида 60 км/соат тезлик белгиланган кўчалар:

Кичик ҳалқа йўли ичида жойлашган кўчаларда транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди:

  • Ўзбекистон шоҳ кўчаси (4Р176 йўлининг 0-4,5 км. оралиғи)
  • Е.Алакўз кўчаси (4Р176 йўлининг 4,5-11,1 км. оралиғи)
  • Хўжа овул кичик айланма йўли кўчаси (4Р176 йўлининг 11,1-14 км. оралиғи)
  • А.Досназаров кўчаси (4Р176 «а» йўлининг 0-10-км. оралиғи)
  • Қорақалпоғистон кўчаси (4Р174 йўлининг 0-2,5 км. оралиғи)
  • И.Каримов кўчаси, М.Жуманазаров кўчаси (4Р191 йўлининг 16,3-14,3 км. оралиғи)
  • Хўжайли гузари кўчаси (4Р174 йўлининг 2,5-5 км. оралиғи)
  • Нукус кичик айланма йўли кўчаси (4Р191 йўлининг 1,6-10 км. оралиғи)
  • Тахиатош гузари кўчаси (А-380 йўлининг 765,2-773 км. оралиғи).

Тошкент вилоятида 60 км/соат тезлик белгиланган кўчалар:

  • Олмалиқ шаҳридаги Мустақиллик кўчаси, Тотувли кўчаси, Металлург кўчаси (Хитой девори), Мирзо Улуғбек кўчаси, Эҳтиром кўчаси, А.Темур кўчаси, Ипак йўли кўчаси;
  • Ангрен шаҳридаги Мустақиллик ва Обод турмуш кўчалари;
  • Янгийўл шаҳридаги М-34 «Тошкент-Душанбе» 25-30 км Самарқанд кўчаси;
  • Бекобод шаҳридаги Ғ.Ғулом кўчаси, Меъмор кўчаси, Турон кўчаси, 4R20 «Қорасув қ.-Бўка ш.-Бекобод ш.» 101 км;
  • Чирчиқ шаҳридаги Ғалабанинг 50 йиллиги кўчаси, А.Темур кўчаси, Заковат кўчаси, Ғ.Хўжаев кўчаси, А.Қодирий кўчаси, Тикланиш кўчаси;
  • Бўка туманидаги 4R20 «Қорасув қ.-Бўка ш.-Бекобод ш.» 33-37 км оралиғи;
  • Нурафшон шаҳридаги 4R22 «Тўйтепа ш.-Оққўрғон ш.-Янгийўл ш.» 0-5 км, 4R2 «Тошкент-Тўйтепа ш.» 28-35 км, 4R14 «Ғазалкент ш.-Чирчиқ ш.-Янгибозор қ.-Жумабозор қ.-Ўртасарой қ.-Тўйтепа ш.» 70-72 км, 4R19 «Тўйтепа ш.(4R2 автойўли 35 км)-Пискент ш.-А373 автойўли» автомобил йўлининг 0-5 км. оралиғи;
  • Бекобод туманидаги 4R20 «Қорасув қ.-Бўка ш.-Бекобод ш.» 84-85 км, 4K 786 «Бекобод ш.-Ўзбекистон ф.х.-Маллабой қ.-Зафар ш.» 21-25 км. оралиғи;
  • Оҳангарон туманидаги Нуробод қўрғони кўчаси;
  • Бўстонлиқ туманидаги 4N742 автомобил йўлининг Абдукаримов кўчаси;
  • Пискент туманидаги 4R19 «Тўйтепа ш.(4R2 автомобил йўли 35 км)-Пискент ш.-А373 автомобил йўли»;
  • Ўрта Чирчиқ туманидаги 4R2 «Тошкент ш.-Тўйтепа ш.-А373» автомобил йўли 26-28 км.;
  • Юқори Чирчиқ туманидаги 4R15 «А373 автомобил йўли (42 км) Қизилтоғ ш.-Паркент ш.-Янгибозор қ.» автомобил йўлининг 68-69 км., 4R14 «Ғазалкент ш.-Чирчиқ ш.-Янгибозор қ.-Жумабозор қ.-Ўртасарой қишлоғи-Тўйтепа шаҳри» автомобил йўлининг 22-60 км., 4R16 «Бектемир-Чирчиқ» автойўли-Бордонкўл қ.-Жумабозор қ.-Қизилтоғ ш.» автомобил йўлининг 0-23 км, 4K719 «Янгибозор қ.-Қирғизовул қ.-Аччиқсой қ.-Паркент ш.» автомобил йўлининг 0-6 км., 4K723 «Янгибозор шаҳарчаси-Арганчи қ. -Мамут қ.» автомобил йўлининг 0-22 км.;
  • Чиноз туманидаги М-34 «Тошкент-Душанбе» автомобил йўлининг 63-64 км;
  • Паркент туманидаги 4R15 «А373 автомобил йўли (42 км) Қизилтоғ ш.-Паркент ш.-Янгибозор қ.» автомобил йўлининг 52-57 км;
  • Тошкент туманидаги 4R4 «Тошкент ш.-Келес ш.-Қозоқкентсой қ.-М39 автомобил йўли (820 км)» 3-4 км., 4R3 «Тошкент ш.-Минерал сувлар сиҳатгоҳи-Абай қ. (Ўзбекистон Республикаси ҳудуди)» автомобил йўлининг 8-15 километрлари.

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 60 км/соат тезлик белгиланган кўчалар:

  • Ўзбекистон шоҳ кўчаси;
  • И.Каримов кўчаси;
  • Хондамир кўчаси;
  • Сайхун кўчаси;
  • Бирлашган кўчаси.

Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳрида 60 км/соат тезлик белгиланган кўчалар:

  • Мустақиллик кўчаси;
  • Ш.Рашидов кўчаси;
  • И.Каримов кўчаси;
  • А.Навоий кўчаси.

Самарқанд вилоятида 60 км/соат тезлик белгиланган кўчалар:

  • Самарқанд шаҳри М37А «Самарқанд ҳалқа йўлининг» 40-43 км оралиғи, Афросиёб, Даҳбед ва Гагарин кўчалари;
  • Каттақўрғон шаҳридаги А.Темур, Самарқанд, У.Барноев кўчалари;
  • Ургут туманидаги 4P47 «Булунғур-Ургут-М39» автомобил йўлининг 57-64 км оралиғи, 4P50 «Тойлоқ-Ургут» автомобил йўлининг 22-24 км оралиғи, 4K522 «Ургут-Почвон-Устахона» автомобил йўлининг 0-2 км оралиғи;
  • Булунғур тумани 4P47 «Булунғур-Ургут-М39» автомобил йўлининг 0-5 км оралиғи;
  • Тойлоқ тумани А-377 «Самарқанд-Айний» автомобил йўлининг 2-9 км оралиғи.

Фарғона вилоятида 60 км/соат тезлик белгиланган кўчалар:

  • Фарғона шаҳридаги И.Каримов ҳалқа йўли автомобил йўлининг (1.8 км. қисми, Мустақиллик-Аэропорт кўчалари (ТАТУ) чорраҳасидан, А.Навоий-Аэропорт кўчлари чорраҳаси (777) орқали, Ойбек-И.Каримов кичик ҳалқа йўли чорраҳаси (Вика)гача), Ал-Фарғоний кўчаси (1 км. қисми яъни Ал.Фарғоний-Шукрона кўчалари (ҚҚБанк) чорраҳасидан, Ал.Фарғоний-Сайилгоҳ кўчалари чорраҳасигача), Б.Марғилоний кўчаси (1.5 км қисми яъни Б.Марғилоний-Университет кўчалари (Алоқа банк) чорраҳасидан, Б.Марғилоний-А.Навоий кўчалари (Азия мехмонхона) чорраҳасигача), С.Темур кўчаси (1.5 км қисми яъни С.Темур-Мустақиллик кўчалари (Муҳайё) чорраҳасидан С.Темур-Ойбек кўчалари (Риштон чойхона) чорраҳасигача), Қувасой кўчаси (1.7 км қисми яъни Қувасой-Истиқлол-Юксалиш кўчалари (5-мактаб) чорраҳасидан, Қувасой-Тўмарис кўчалари чорраҳасигача);
  • Марғилон шаҳридаги Хиёбон кўчаси (1.9 км қисми яъни Хиёбон-Янги Марғилон кўчалари чорраҳасидан Хиёбон-Мустақиллик кўчалари (Станция) чорраҳасигача), Мустақиллик кўчаси (1.9 км қисми яъни Мустақиллик-А.Яссавий кўчалари чорраҳасидан, Мустақиллик-А.Навоий кўчалари (Ўрам) чорраҳасигача), А.Яссавий кўчаси (3 км қисми яъни Мустақиллик-Аҳмад Яссавий кўчалари чорраҳасидан, Аҳмад Яссавий-Усмон Носир кўчалари (LADA магазин) чорраҳасигача), Б.Марғилоний кўчаси (2 км қисми яъни Б.Марғилоний кўчаси Аквапарк чорраҳасидан, Туркистон-Б.Марғилоний кўчалари (Оқмасжид) чорраҳасигача), Туркистон кўчаси (2 км қисми яъни Туркистон-Ёвқасар кўчалари (8-мактаб) чорраҳасидан, Туркистон-Б.Марғилоний кўчалари (Оқмасжид) чорраҳасигача);
  • Қўқон шаҳридаги Сарбоз кўчаси (1.6 км қисми яъни Сарбоз-Гузар кўчалари (шаҳар Газ) чорраҳасидан, Сабоз-Пўстиндўз кўчалари (Алтайир кафе) чорраҳасигача), А.Темур кўчаси (1.1 км қисми яъни Амир Темур -Шароф Рашидов кўчалари (шаҳар ДХХ) чорраҳасидан, Амир Темур-Гузар кўчалари (шаҳар ГАЗ) чорраҳасигача), Туркистон кўчаси (1.5 км қисми яъни Шоҳрухобод -Туркистон кўчалари (ЧПК) чорраҳасидан, Гузар-Туркистон кўчалари (6-мактаб) чорраҳасигача), Турон кўчаси (1.6 км қисми яъни Турон -Гузар кўчалари (Ғиштли масжид) чорраҳасидан, Турон-Исиқлол кўчалари (шаҳар ҳокимияти) чорраҳасигача).

Наманган вилоятида 60 км/соат тезлик белгиланган кўчалар:

Наманган шаҳар ҳудудида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

Андижон вилоятида 60 км/соат тезлик белгиланган кўчалар:

  • Андижон шаҳридаги Ўзбекистон, Бобуршоҳ, Тошкент, Усмон Юсупов, А.Фитрат, Дукчи Эшон, Университет, Машраб, Муқумий, Фурқат, Ю.Отабеков, Найман, Чўлпоншоҳ ва Сой кўчалари;
  • Андижон туманидаги Полосон маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-130 «Андижон ҳалқа йўли» автомобил йўлининг 8-10-км оралиғи), Чем маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-112 «Фарғона ҳалқа йўли» автомобил йўлининг 154-156 км оралиғи), Март маҳалласи (маҳаллий аҳамиятдаги 4Н-1084 автомобил йўлининг 1-2 км оралиғи), Саноат маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-116 «Наманган-Уйчи-Учқўрғон-Андижон шаҳар» автомобил йўлининг 81-83 км оралиғи), Шўро маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-116 «Наманган-Уйчи-Учқўрғон-Андижон шаҳар» 13-15 км оралиғи);
  • Асака туманидаги Имом Бухорий кўчаси (давлат аҳамиятидаги 4Р-112 «Фарғона ҳалқа» автомобил йўлининг 161-165 км оралиғи), Умид кўчаси (давлат аҳамиятидаги 4Р-138 «Шаҳрихон ш.-Асака ш.-Марҳамат ш.-Қизилқия қ.» автомобил йўлининг 20-24 км оралиғи);
  • Балиқчи тумани маркази (давлат аҳамиятидаги 4Р112 «Фарғона ҳалқа йўли» автомобил йўлининг - 101-106 км оралиғи), Чинобод шаҳарчаси (давлат аҳамиятидаги 4Р112 «Фарғона ҳалқа йўли» автомобил йўлининг - 113-118 км оралиғи);
  • Булоқбоши туманидаги М.Исмоилий кўчаси (давлат аҳамиятидаги 4Р-251 «Тошкент-Ўш а/йўли-Булоқбоши қ.» автомобил йўлининг 8-10 км оралиғи), туман ҳудуди орқали ўтган 4Р 137 автомобил йўли (давлат аҳамиятидаги 4Р-137 «Хўжаобод қ.-Булоқбоши қ.-Кулла қ.-Ўқчи қ.» автомобил йўлининг 4-7 км оралиғи)
  • Бўстон тумани ҳудудидан ўтган ҳалқаро аҳамиятдаги А373 автомобил йўлининг 393-396 км оралиғи, давлат аҳамиятидаги 4Р128 Бўз ш.-Ўрмонбек қ.-Балиқчи қ. автомобил йўлининг 0-4 км оралиғи;
  • Хўжаобод тумани ҳудуди орқали ўтган А-373 автомобил йўли (халқаро аҳамиятдаги А-373 «М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш» автомобил йўлининг 441-443 кмлари оралиғи) (Ҳайвонот боғи), туман ҳудуди орқали ўтган А-373 автомобил йўли (А-373 «М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш» автомобил йўлининг 453-455 кмлари оралиғи) (Марказ);
  • Избоскан туманидаги Тўрткўл маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-116 «Наманган ш.-Уйчи ш.-Учқўрғон ш.-Ҳаққулобод ш.-Пойтуғ ш.-Андижон ш.» автомобил йўлининг - 67-68 км оралиғи), Оқолтин маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-116 «Наманган ш.-Уйчи ш.-Учқўрғон ш.-Ҳаққулобод ш.-Пойтуғ ш.-Андижон ш.» автомобил йўлининг - 76-78 км оралиғи);
  • Жалақудуқ туманидаги 4Р-249 автомобил йўли (давлат аҳамиятидаги 4Р-249 «Қуруққайрағоч қ.-Жанубий Оламушук ш.-Охунбобоев ш.» автомобил йўлининг 20-22 км.лари оралиғи), туман ҳудудидан ўтган 4К 72 автомобил йўли (маҳаллий аҳамиятдаги 4К-72 «Кўтарма қ.-Охунбобоев ш.-Қўрғонтепа ш.-Чимён қ.-Панжиқўрғон қ.» автомобил йўлининг 9-11 км.лари оралиғи), туман ҳудудидан ўтган 4Р 248 автомобил йўли (давлат аҳамиятидаги 4Р-248 «Андижон ш.-Жанубий Оламушук ш.-Ойим қ.-М-41 автойўли» автомобил йўлининг 22-23 км оралиғи);
  • Марҳамат тумани давлат аҳамиятидаги 4Р-138 «Шаҳрихон ш.-Асака ш.-Марҳамат ш.-Қизилқия қ.» автомобил йўлининг 31-35 км оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р-140 автомобил йўли «Марғилон ш.-Қува ш.-Марҳамат ш.-Аравон қ.» автомобил йўлининг 51-53 км оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р-137 автомобил йўли Хўжаобод қ.-Булоқбоши қ.-Кулла қ.-Ўқчи қ. автомобил йўлининг 24-25 км оралиғи (Ўқчи қишлоғи);
  • Олтинкўл тумани давлат аҳамиятидаги 4Р-112 «Фарғона ҳалқа йўли» автомобил йўлининг 133-135 км оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган 4Р-112 «Фарғона ҳалқа йўли» автомобил йўлининг 122-123 км оралиғи (Қўштепа маркази);
  • Пахтаобод тумани Тўпобжувоз маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р132 «Пойтуғ ш.-Қизил кўприк қ.-Пахтаобод ш.-Бозорқўрғон қ.» автомобил йўлининг - 20-24 км оралиғи), Маданият маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-133 «Пахтаобод ш.-Маданият қ.» автомобил йўлининг - 20-24 км оралиғи), Учқўрғон маҳаласи (4Р-133 Пахтаобод шаҳрига кириш автомобил йўлининг - 5-20 км оралиғи);
  • Қўрғонтепа тумани давлат аҳамиятидаги 4Р-136 «Кўтарма қ.- «Қорасув-Хонобод» автойўли-Тополино қ.» автомобил йўлининг 19-21 км.лари оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р-135 «Андижон ш.-Тешиктош қ.-Ойим қ.-Қўрғонтепа қ.-Жалолқудуқ қ.-А-373 а/йўли» автомобил йўлининг 48-51 км.лари оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган 4Р-136 «Кўтарма қ.-«Қорасув-Хонобод» автойўли-Тополино қ.» автомобил йўлининг 33-35 км оралиғи (Қорасув ш. маркази);
  • Шаҳрихон тумани Найнаво маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-138 «Шаҳрихон ш.-Асака ш.-Марҳамат ш.-Қизилқия қ.» автомобил йўлининг 4-12 км оралиғи), Назармаҳрам маҳалласи (4Р-139 12 км оралиғи), Ваҳим маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-112 «Шаҳрихон шаҳрига» автомобил йўлининг - 9-10 км оралиғи);
  • Улуғнор тумани Оқ олтин маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-127 «Марғилон ш.-Сойбўйи қ.» автомобил йўлининг - 31-34 км оралиғи), Оқ олтин маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-141 «Штаб қ.-Улуғнор қ.» автомобиль йўлининг - 2-16 км оралиғи);
  • Хонобод шаҳри ички йул Мустақиллик маҳалласи Обод кўчаси 1 км. (Каштан савдо маркази олди), Анҳор маҳалласи И.Каримов кўчаси (3 км. оралиғи).

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида 60 км/соат тезлик белгиланган кўчалар:

  • И.Каримов кўчаси;
  • Насаф кўчаси;
  • Мустақиллик кўчаси.

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 60 км/соат тезлик белгиланган кўчалар:

  • Шукрона кўчаси;
  • Тараққиёт кўчаси;
  • Тоҳаристон кўчаси;
  • Ёшлар кўчаси;
  • Фидокор кўчаси;
  • И.Каримов кўчаси;
  • Баркамол авлод кўчаси;
  • Истиқлол кўчаси;
  • Беруний кўчаси;
  • Меҳридарё кўчаси;
  • Шимолий Дарвоза кўчаси;
  • А.Темур кўчаси;
  • Ал-Ҳаким ат-Термизий кўчаси;
  • Навбаҳор кўчаси;
  • А.Навоий кўчаси;
  • Ибн-Сино кўчаси.

Бухоро вилоятида 60 км/соат тезлик белгиланган кўчалар:

  • Бухоро шаҳридаги И.Каримов кўчаси, М.Иқбол кўчаси, Намозгоҳ кўчаси, Ибн-Сино кўчаси, Б.Нақшбанд кўчаси, Навоий шоҳ кўчаси, Ғиждувон кўчаси;
  • Когон шаҳридаги Бухоро шоҳ кўчаси, М.Таробий кўчаси;
  • Ғиждувон туманидаги А.Ғиждувоний кўчаси, Ю.Ҳамадоний кўчаси;
  • Қоракўл туманидаги М.Улуғбек кўчаси, Тошкент кўчаси;
  • Жондор туманидаги М.Таробий кўчаси, Зарафшон кўчаси, Истиқлол кўчаси, С.Айний кўчаси;
  • Олот туманидаги Олот шоҳ кўчаси.

Навоий вилоятида 60 км/соат тезлик белгиланган кўчалар:

Навоий шаҳридаги Ғалаба шоҳ кўчасида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

Хоразм вилоятида 60 км/соат тезлик белгиланган кўчалар:

Урганч шаҳри ҳудудида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди.

Мавзуга оид