Фан-техника | 22:17 / 19.01.2023
71879
1 дақиқада ўқилади

Tecno чўзилувчан экранли ғайриоддий смартфонни намойиш этди 

Бир қарашда оддий смартфон, аммо уни буклаш ва чўзиш, натижада планшетга айлантириш мумкин. 

Фото: Tecno

Хитойнинг Tecno бренди Phantom Vision V концептуал модели кўринишидаги букилувчан смартфон ҳақидаги тасаввурини тақдим этди. 

GSMArena портали маълумотларига кўра, аллақачон сотувга чиққан букилувчан экранли моделлардан фарқли ўлароқ, Tecno смартфонини чўзиш, натижада 10,1 дюймли планшетга айлантириш мумкин. 

Қурилманинг дисплейи, брендга кўра, 11 қатламдан иборат бўлиб, бу «ўта мослашувчанлик ва чидамлиликни» таъминлайди. Смартфон корпуси аэрокосмик титандан ишлаб чиқарилган бўлиб, жуда бардошли ва енгил. 

Tecno бундай смартфон сотувда қачон пайдо бўлишини (агар пайдо бўлса) маълум қилмаган. Дисплейни чўзиш усули аллақачон бошқа брендларнинг концептуал маҳсулотларида қўлланилган. Бироқ, ҳали ҳеч ким томонидан оммавий ишлаб чиқарилмаган.

Мавзуга оид