Ўзбекистон | 10:52 / 20.01.2023
4853
1 дақиқада ўқилади
2022 йилда энг кўп туғилиш август ойида қайд этилди
Қайси ойда энг кўп туғилиш қайд этилгани тўғрисида маълумот берилди.
2022 йилда республика бўйича 932 192 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ойлар кесимида туғилишлар сони энг кўп августда қайд этилган – 96 182 нафар.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 92 273 нафар ҳамда 85 312 нафар чақалоқ туғилган сентябр ва октябр ойлари жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ойлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- ноябрда – 83 196 нафар;
- декабрда – 81 911 нафар;
- июлда – 79 758 нафар;
- июнда – 74 975 нафар;
- январда – 71 957 нафар;
- майда – 70 452 нафар;
- мартда – 67 222 нафар;
- апрелда – 64 535 нафар;
- февралда – 64 419 нафар.