“Оғриқнинг зўридан ўзини ўзи урган кунлари бўлди”: оғир дард билан курашаётган норасидаларга ёрдам керак
Боласининг дарддан азоб чекаётганини кўриб, унга ёрдам беролмасликдан қийин нарса бўлмаса керак. Ушбу оналар ҳам фарзандининг дардига даво истаб, қўли калталигидан ўкиниб, имкон излашмоқда. Уларнинг сўнгги умиди эса — яхшилар кўмаги.
Моҳигул Сайидова рўзғор юкини тортишда кўмаклашиш учун бир неча йилдан бери турмуш ўртоғи билан чет элда меҳнат қиларди. Охирги марта юртга қайтишганида фарзандини ҳам ўзлари билан олиб кетишди. Улар ўғлининг оққон касаллиги билан оғриганидан бехабар эди.
“Эрим билан олти йилдан бери Россияда ишлаймиз. Ўғлимизни ҳам ўзимиз билан олиб кетган эдик. Лекин 3-4 кун ўтиб иссиғи кўтарилиб кетди. Боламни олиб Ўзбекистонга қайтдим. Бир нечта жойга анализ топширдик. Барчасининг жавоби бир хил чиқди.
Оққон шундай ёмон касаллик экан. Болангизнинг қийналаётганини кўриб турасиз, лекин қўлингиздан ҳеч нарса келмайди. Бундан ёмони бўлмас экан, она учун”, дейди Моҳигул опа ўкинч билан.
Асадбек Алматовга оид маълумотлар:
Unionpay: 6262 5700 2726 7832 онаси Моҳигул Сайидова номида
Манзил: Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчаси 14-уй 38-хонадон.
“Фарзандим ногирон бўлиб қолади деб қўрққандим”
Болам оёғини босолмай қолганди. Ногирон бўлиб қоладими деб роса қўрққандим. Докторларга раҳмат, шунчалик оёққа турғазиб беришди.
Шифохонада қайталаниб келганларни кўриб юрагимни қўрқув босади. Тузалганидан кейин яна қайталаб қолса болам қандай чидайди? Оғриқнинг зўридан ўзини ўзи уриб кетган кунлари бўлди. Роса қийин экан.
Ўзим ҳамшираман. Шу соҳани тушунганимга иккинчи марта афсусланяпман. Отам оламдан ўтганларида қўлимдан ҳеч нарса келмаганидан биринчи бор ҳамширалигим учун ўкингандим. Боламнинг қийналаётганини кўриб ёрдам беролмаяпман. Иккинчи марта яна шундай пушаймонликни ҳис қиляпман”, дейди Умида кўз ёшларини тиёлмай.
Заҳро Камоловага оид маълумотлар:
Ўзкард: 8600 0609 1569 0037 онаси Умида Мелиева номида
Ҳумо: 9860 0101 1859 6096 онаси Умида Мелиева номида
Манзил: Жиззах шаҳри “Қипчоқ” МФЙ Боғдон кўчаси 73-уй.
“Қайталаниб қолса ёмон экан”
Муаззамга 2019 йил апрел ойида оққон ташхиси қўйилади. Шундан сўнг ота-онаси қизини даволатиш учун уйини сотиб Тошкентга келишади. Дарддан халос бўлган Муаззам тенгдошлари билан ўқиб юрган кунларнинг бирида, 2022 йилнинг сентябрида яна қайталаниб қолди.
“Яхши юрган эдим. Анализ топшириб турардим. Яна бир марта шундай касал чиққанидан кейин қайтадан даволанишни бошладим. Дўстларим узоқда, ўқишим қолиб кетяпти”, дейди Муаззам кўзларидаги ёшни яширишга уриниб.
Муаззамхон Неъматжоновага оид маълумотлар:
Ўзкард: 8600 0329 2302 9615 отаси Жўрабек Аҳмадалиев номида
Ҳумо: 9860 6004 0569 9791 онаси Юлдуз Воҳидова номида
Манзил: Наманган вилояти Норин тумани “Янги тонг” МФЙ Ўзбекистон кўчаси 23-уй.
“Шунча курашдим, йўқотиб қўйишни хоҳламайман”
Нафиса опа қаҳратонда ҳам дорихонага юпун кийимда чиқади. Уни кўрган фармацевт ҳам, опа, ичингиз ёнади-я, дейди. Унга жавобан Нафиса опа ҳам ичидаги гулханнинг бир зарраси ҳақида гапиради:
“Ичим ёнади, тўғриси. Биринчи ўйлаган нарсам шу болам билан ҳамма қийинчиликларни енгиб ўтдим. Ўттизга кириб топганим бу менинг. Бошимдан нималар ўтган бўлса ҳам ёнимда шу болам борлиги учун чидаганман.
Шунча курашиб, энди йўқотаманми?! Укасини туққанимда 38 ёшда эдим. Ҳаётимда кўп қийинчиликларни кўрганман. Лекин ҳеч бири фарзандинг азобланаётганини кўриб ёрдам беролмайдиган даража оғриқли эмас экан”.
Шоҳжаҳон Мадримовга оид маълумотлар:
Ҳумо: 9860 0401 1967 3180 онаси Нафиса Машарипова номида
Манзил: Хоразм вилояти Урганч шаҳри Навоий кўчаси 25-уй.
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024