Фото: Термиз аэропортига фавқулодда қўнган самолёт йўловчиларига ош тарқатилди
Uzbekistan Airports Россиядан Гоага учаётган самолёт портлаш хавфи туфайли Термизга йўналтирилиши юзасидан қўшимча маълумот берди.
Россиянинг Azur Air авиакомпаниясининг АЗВ2463 рейси билан Перм—Гоа йўналишида парвоз қилаётган, бортида 231 йўловчи бўлган самолёт соат 03:58 да Термиз халқаро аэропортига қўнган.
Тегишли текширувлардан сўнг йўловчилар ва экипаж аъзолари аэропорт терминалига таклиф қилинди. Аэропорт ходимлари фавқулодда қўнишни амалга оширган борт йўловчилари учун энг қулай шароитларни яратишга ҳаракат қилган.
«Бугун эрта тонгда таътилга учаётган икки юздан ортиқ йўловчилар аэропортимизга қўнишга мажбур бўлишди. Улар чарчаган, барчанинг кайфияти тушиб кетган. Биз қандайдир тарзда йўловчиларнинг кўнглини кўтаришга, далда беришга, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдик.
Тушликка эса палов тайёрладик. Бугун бир йўловчининг туғилган куни экан. Бу кунни яхшилик билан эслаш керак деган қарорга келдик ва кичик эсдалик совғасини топширдик, барчамиз ушбу йўловчини бир овоздан табрикладик. Вазиятни оз бўлса-да юмшатишга муваффақ бўлганимиздан хурсандмиз», деди Термиз аэропорти директори Шуҳрат Қобилов.
Azur Air авиакомпаниясининг Ўзбекистонга йўналтирилган самолёти Термиз халқаро аэропорти хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан кўздан кечирилган, унинг бортида хавфли моддалар ва портловчи қурилмалар аниқланмаган.
Мавзуга оид
12:22 / 08.12.2024
Икки хил муносабат остида қолган авиаспоттерлар: уларга яратилаётган имкониятлар ва муаммолар
16:37 / 01.09.2024
“Реконструкция лойиҳаси узоғи 3 йилда ўзини қоплайди” — Тошкент халқаро аэропорти директори
10:14 / 04.08.2024
Июл ойида энг қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрлангани маълум қилинди
16:23 / 12.07.2024