Ўзбекистонда аҳолиси сони энг кам бўлган шаҳар маълум қилинди
Доимий аҳолиси сони энг кам бўлган ҳудудлар тўғрисида маълумот берилди.
2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикадаги доимий аҳоли сони 36 миллион 24,9 минг кишини ташкил этган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда доимий аҳолиси сони энг кам бўлган шаҳарлар бўйича биринчи ўринда Ғозғон шаҳри қайд этилди – 9,1 минг киши.
Кейинги ўринлардан доимий аҳолиси сони мос равишда 19,3 минг киши ҳамда 40,7 минг киши бўлган Ширин шаҳри ва Оҳангарон шаҳри жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
— Хонобод шаҳри – 45 минг киши;
— Янгиер шаҳри – 46,8 минг киши;
— Нурафшон шаҳри – 54,1 минг киши;
— Когон шаҳри – 63,8 минг киши;
— Янгийўл шаҳри – 81,9 минг киши;
— Зарафшон шаҳри – 86,5 минг киши;
— Каттақўрғон шаҳри – 93,6 минг киши.
Мавзуга оид
16:30 / 21.09.2024
Украинада 300 дан ортиқ аҳоли пункти номи ўзгартирилади
07:27 / 22.08.2024
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни қанчага ошаётгани маълум бўлди
11:49 / 13.08.2024
Дарахтлар жазирамада шаҳар ҳавосини совитолмаслиги мумкин — тадқиқот
17:02 / 29.07.2024