Бухорода сиропдан болалар вафот этгани ҳақида ёлғон хабар тарқатилгани бўйича жиноят иши қўзғатилди
“Sinepar” сиропидан 23 боланинг ўлгани ҳақидаги хабарни тарқатгани учун “BUKHARA NEWS” ахборот ресурсига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бухоро вилоят прокуратураси ахборот хизмати маълум қилган.
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида бир куннинг ўзида «Sinepar» сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақида хабарлар тарқала бошлагач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотлар асоссиз эканини билдирганди.
Бухоро вилоят прокуратураси болалар ўлими ҳақидаги хабарни тарқатган “BUKHARA NEWS” ахборот ресурсига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Расмий муносабатда айтилишича, “BUKHARA NEWS” маълумотларнинг ҳаққонийлигини ўрганмасдан видеомурожаат эълон қилинган ва аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар тарқатган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 244¹-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, вилоят прокуратураси “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 12¹- моддасида ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогерларга ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириш мажбурияти юклатилганини эслатиб ўтган.
Мавзуга оид
18:09 / 24.10.2024
ССВ болаларни нафас аъзолари касалликларидан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар берди
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
13:45 / 09.10.2024
Бухорода болалар ўлимига сабабчи бўлган автобус ҳайдовчисига ҳукм ўқилди
22:36 / 26.09.2024