Самарқандда ёшлар муз ёрилиши оқибатида сувга тушиб кетди (видео)
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти рўпарасида жойлашган хиёбонда пайдо бўлган музли «кўл» ёрилиб кетиб, унинг устида бўлган ёшлар муздай сувга тушиб кетди.
Самарқанд шаҳридаги «Алишер Навоий» истироҳат боғида 28 январ куни бир гуруҳ ёшлар муз ёрилиши оқибатида сувга тушиб кетди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода икки йигит ва бир қиз муз остидан тортиб олинаётганини кўриш мумкин. Уларга ёрдам бермоқчи бўлганлар ҳам сувга тушиб кетишган.
Бундан аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига кўллар устидаги музларда учмасликни тавсия этганди. Ўзбекистондаги кўлларнинг муз қопламалари қалин бўлмагани сабабли ёрилиш эҳтимоли юқори. Бу эса муз устида учаётганлар ҳаёти учун хавфли бўлиши айтилган.
Мавзуга оид
17:03 / 11.09.2024
Бойсундаги кондан чиқаётган газ яқин кунларда жиловланади — ФВВ
19:35 / 09.09.2024
Самарқанд шаҳридаги кўпқаватли уйда газ портлади
13:40 / 06.09.2024
Россия ФВВ раҳбарининг собиқ ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
18:11 / 05.09.2024