Ўзбекистон | 10:12 / 30.01.2023
4945
1 дақиқада ўқилади

БАА Ўзбекистонда заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни бошлайди

Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонасида IBMC Financial Professionals Group компанияси раҳбарлари Сажиз Кумар ва Елена Пендурова билан музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Сажиз Кумар Ўзбекистонда ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар ва ишбилармон доиралар вакилларига қаратилаётган эътиборни катта қизиқиш билан кузатиб бораётганини билдирди.

«Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида лойиҳаларни амалга оширишга хорижий сармояларни жалб қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар бизнинг компаниямизни ҳам қизиқтиряпти. Биз ўзбек ҳамкорлар билан алоқаларни йўлга қўйишдан манфаатдормиз», деб таъкидлади у.

Музокаралар якунида IBMC Financial Professionals Group компанияси билан Ўзбекистонга инвестиция киритиш, заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

Мавзуга оид