Ўзбекистон | 14:01 / 31.01.2023
24417
2 дақиқада ўқилади
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги раҳбариятида тайинловлар амалга оширилди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги раҳбариятида лавозим тайинловлари амалга оширилди.
Президент қарори билан:
- Эркин Муҳиддинов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Жамшид Абруев Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;
- Раъно Турдибоева Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал Оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари эди);
- Мирзоҳид Убайдуллаев Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
- Озода Парпибоева Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Бундан ташқари:
- Баҳодир Умрзоқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимидан;
- Содиқ Турдиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
- Абдулла Турсунов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
- Мухтор Муҳиддинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
- Нодира Эгамбердиева бошқа ишга ўтиши муносабати билан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Аввалроқ учта вазирлик – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги негизида ташкил этилган Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги раҳбарлиги ССВдан кетган Беҳзод Мусаев бошқарувига ўтганди.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024