Қамчиқ ва Тахтиқорача довонларида кучли ёғингарчилик кутиляпти
2023 йил 2-5 февраль кунлари А-373 Тошкент – Ўш автойўли Қамчиқ довони ҳудудида ва М-39 Тошкент - Шаҳрисабз - Термиз автойўли Тахтиқорача довонидан ўтган қисмида қор ёғиши кутиляпти.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, ушбу ҳудудларда вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15 – 20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.
Шунингдек, жорий йил 2-6 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳарорати сезиларли ўзгаришлари сабабли республика тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Қашқадарё вилоятининг Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;
- Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;
- Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал туманларида;
- Тошкент вилоятининг Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмаси Чимён тоғларида;
- Наманган вилоятининг Поп туманида;
- Фарғона вилоятининг Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиши хавфи эълон қилинади.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.
Мавзуга оид
10:11 / 18.09.2024
Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати вақтинча чекланяпти
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
20:09 / 25.05.2024
«Қамчиқ» довонида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланмайди
20:39 / 20.05.2024