Блинкен ҳаво шари билан боғлиқ ҳодиса туфайли Хитойга ташрифини қолдирди
Хитой ҳаво шари АҚШ устидан учиб ўтганидан кейин вазият чигаллашган эди.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен мамлакат шимолида ҳаво шари топилгани сабабли Хитойга ташрифини қолдирди. ABC News хабарига кўра, Вашингтон ушбу ҳаво шарини Хитойга тегишли метеорология аэростати ва ғарбий шамоллар таъсирида тасодифан АҚШ ҳаво ҳудудига кирган деб ҳисоблайди.
ABC News манбасига кўра, Блинкен ҳаво шари билан боғлиқ вазият бўрттирилишини истамайди, шунинг учун у келаси ҳафтадаги ташрифини бекор қилмайди, балки кейинга қолдиради. Шунингдек, у аэростат масаласи Хитой билан бўлажак музокараларда асосий муҳокама мавзусига айланишини истамайди, деб қўшимча қилди телеканал суҳбатдоши.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги, ўз навбатида, содир бўлган воқеадан афсусда эканлигини билдирди. Вазирлик матбуот хизмати Хитой томони ушбу форс-мажор вазиятни тўғри ҳал этиш мақсадида АҚШ билан алоқаларни давом эттиришини қайд этди.
3 феврал куни тонгда Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер департамент бир неча кундан бери мамлакат шимолий ҳудудларида Хитой разведка ҳаво шарини кузатганини маълум қилганди. NBC телеканали хабарига кўра, ҳаво шари 31 январ куни Биллингс шаҳри (Монтана), шунингдек, Алеут ороллари ва Канада устидан ҳам учиб ўтган. Аҳоли учун хавф туғдириши сабабли шар уриб туширилмаган.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
16:08 / 14.11.2024
Блинкен: АҚШ Трамп келишидан олдин Украинага ёрдамни кучайтиради
15:46 / 14.11.2024