Жаҳон | 23:30 / 03.02.2023
32377
1 дақиқада ўқилади

Дунёда биринчи марта буйрак ҳужайралари тикланди 

Сингапурлик ва германиялик олимлар буйракларни соғлом ҳолатга қайтариш усулини топишди. 

Фото: Getty Images

Сингапур миллий юрак маркази (NHCS) Дюк тиббиёт мактаби олимлари ва немис мутахассислари дунёда биринчи марта буйрак ҳужайраларини тиклаш мумкинлигини кўрсатди. Дастлабки тадқиқот натижалари Nature Communications журналида эълон қилинди. 

Муаллифлар ўз тадқиқотида жигар, ўпка ва юракда, шунингдек, ўткир ва сурункали буйрак касалликларида чандиқларни келтириб чиқарадиган интерлейкин-11 (IL-11) оқсилига эътибор қаратдилар. Олимлар бу оқсил буйраклар шикастланганда молекуляр жараёнлар занжирини қўзғатиб, яллиғланиш, фиброз ва органлар фаолиятининг бузилишига олиб келишини аниқлади. 

Бироқ, бу жараён IL-11 оқсилига антитана киритиш орқали блокланганда, буйрак каналчалари ҳужайраларининг кўпайиши (пролиферация) ва тикланиши, шунингдек, яллиғланишнинг барҳам топиши юз беради, натижада, буйраклар яна соғлом ҳолатга қайтади. 

Олимларнинг фикрича, уларнинг кашфиёти сурункали буйрак касалликларини даволашнинг мавжуд усулларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилади. 

Мавзуга оид