Ангренда қалбаки 100 минг сўмликларни тайёрлаб, ярим баҳосида сотганлар ушланди
Ангрен шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро 1 500 000 сўм қалбаки пулларни 400 минг сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.
Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор суриштирувлар давомида, бир бирига уланиб кетган мазкур «жиноят занжири» узилиб, ишга алоқадор бўлган яна 4 нафар (29-47 ёшли) шахслар процессуал тартибда қўлга олинди.
Улардан яна қиймати 1 500 000 сўмга тенг бўлган қалбаки 100 минг сўмлик купюралар ва рангли принтер далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Аниқланишича, ушбу шахслар томонидан, аввалроқ ҳам 5 000 000 сўмга тенг бўлган қалбаки пул купюралари чоп этилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:40 / 07.10.2024
Ангренда кўмир кони кенгайтирилиши сабаб уйлари кўчган ёки бузилган аҳолига 60 млрд сўмдан ортиқ пул тўланади
15:14 / 06.09.2024
Россияда салкам 50 млн сўм пулини ололмаган ўзбекистонликлар иш ҳақи ундириб берилди
16:07 / 22.08.2024
Муомаладаги нақд пул миқдори биринчи марта 50 трлн сўмдан ошди
08:05 / 25.07.2024