Жаҳон | 07:44 / 06.02.2023
14556
2 дақиқада ўқилади

Украина бош штаби: Россия беш йўналишда ҳужум қилмоқда

Россия кучлари қайта тўпланишда давом этмоқда ва асосий кучлар беш йўналишда ҳужумга қаратилган: Купянск, Лиман, Бахмут, Авдийивка ва Новопавловск. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари бош штаби кундалик хулосасида хабар бермоқда. 

Фото: Picture Alliance

Украина президенти Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россиянинг «фронтнинг турли йўналишларида босими кучайган», Донецк вилоятида эса «қаттиқ жанглар» кетмоқда.

Аввалроқ Financial Times газетаси Украина армиясининг исмини ошкор этмаган маслаҳатчисига таяниб, Киев 10 кун ичида содир бўлиши мумкин бўлган янги кенг кўламли ҳужумни бошлаш бўйича «Россия ниятлари ҳақида жуда ишончли маълумот» олгани ҳақида хабар берган эди.

Россия Украинада янги йирик ҳужумга тайёрланмоқда, уни яқин келажакда кутиш мумкин. Бу ҳақда 3 февраль куни «Новая газета. Европа» ўзи суҳбатлашган экспертлар, шунингдек, Россия қўшинлари гуруҳининг Украинадаги штабида бўлган манбага таяниб хабар берди. 

Унинг сўзларига кўра, генераллар олий ҳарбий-сиёсий раҳбариятнинг инжиқлигини қондириш учун «ўн минглаб россиялик ҳарбий хизматчиларни ишга солишга» тайёр.

Янги ҳужумнинг ҳеч қандай аниқ хавфи ҳисобга олинмаяпти, деди манба. «Украиналиклар бизнинг барча ҳаракатларимиз ҳақида Ғарб разведка идораларидан мутлақо аниқ маълумотларни олишади», деди у. 

Бундай шароитда, дея таъкидлади штаб зобити, «маълум бир ҳудудда HIMARS ва узоқ масофали артиллерия зарбаларига таъсир қилмасдан туриб, етарли миқдордаги кучларни тўплаш мумкин эмас».

Мавзуга оид