Ўзбекистон | 13:51 / 09.02.2023
11781
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довони вақтинча ёпилди 

9 февраль куни соат 13:30 дан бошлаб Қамчиқ довони автотранспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, Қамчиқ довонида қор кўчкиси хавфи юзага келган, шу туфайли довон транспорт воситалари учун вақтинча ёпилган

Айни дамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан мувофиқлаштирилган ҳолда вазиятни тезроқ қайта тиклаш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Аввалроқ 8-9 феврал кунлари А-373 Тошкент – Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик бўлиши, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача қисқариши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, йўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкинлиги хабар берилганди.

Мавзуга оид