Зеленский: Россия Донбасс учун жангларда салоҳиятини йўқотмоқда
Донецк ва Луҳанск вилоятларидаги вазият ўта оғирлигича қолмоқда, бироқ Россия қўшинлари у ерда «мисли кўрилмаган даражада» ўз салоҳиятини йўқотмоқда.
Украина президенти Володимир Зеленский ўз ватандошларига кечки мурожаатида фронт чизиғидаги воқеаларга шундай баҳо берди.
Унинг таъкидлашича, бу минтақада жанглар ҳозир «Украина ерининг ҳар бир метри учун» давом этмоқда.
«Қаҳрамонларимиз Бахмут, Вуҳледар, Маринка ва Донбасснинг бошқа шаҳарлари ҳамда жамоаларида бошдан кечираётган ҳар бир кун - бир неча ҳафтага Россия тажовузкорлигининг камайишидир. Ҳозир у ерда Россия салоҳиятининг мисли кўрилмаган йўқ қилиниши содир бўлмоқда. Бизнинг Донбассда душман йўқотган ҳамма нарсасини энди тиклай олмайди», деди Зеленский.
Мавзуга оид
22:02 / 05.10.2024
Ғарб ва Украина урушни тугатиш схемасини муҳокама қилмоқда — ОАВ
10:50 / 05.10.2024
Суриштирув: БР украиналик болаларни ҳарбийлаштиришга алоқадор
09:50 / 05.10.2024
АҚШ Украина узра Россия ракеталарини уриб туширишдан бош тортганига изоҳ берди
08:30 / 05.10.2024