Ўзбекистон ва Туркия ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битим ратификация қилинди
Президент “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида”ги қонунни имзолади.
Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 18 октябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2022 йил 27 декабрда маъқулланган.
Қонун билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Туркия Республикаси ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битим (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилинди.
Битим 2022 йил 29 март куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланган.
Ҳужжат Ўзбекистон ва Туркия ўртасида хавфсизлик, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ ишлаб чиқилган.
У жиноят содир этган ва озодликдан маҳрум этилган чет эл фуқароларининг ўз мамлакатида жазони ўташи учун шароит яратиш, уларни қайта тарбиялаш ва ижтимоий реабилитация қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириши кутилмоқда.
Мавзуга оид
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
09:50 / 04.11.2024
Туркия ТИВ раҳбари: Украина яхлитлиги тинчликнинг шартидир
15:49 / 02.11.2024