Ички аудит хизмати ходимларига сертификат бериш тартиби белгиланмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Инспекциянинг молиявий назорат функцияси юклатилган лавозимларда ҳамда вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматида фаолият юритиш учун ходимлар Ўзбекистон аудиторлар палатаси томонидан бериладиган сертификатга эга бўлишлари лозим.
Сертификат 4 йилга берилади ва кейинчалик у чекланмаган муддатга узайтирилиши мумкин. Ҳужжатга мувофиқ, сертификат олишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилмоқда:
- талабгор ҳар ойнинг 10-cанасига қадар (шу куни ҳам) Аудиторлар палатасининг расмий веб-сайти орқали ариза юборади;
- аризани кўриб чиққанлик учун БҲМнинг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади;
- ҳар ойнинг 11-санасидан 15-санасига қадар (шу куни ҳам Аудиторлар палатаси талабгорларни имтиҳонга қўйиш ҳақида қарор қилади;
- Палатанинг қарори талабгорга шахсий кабинет орқали юборилади;
- малака имтиҳони ўтказилишидан камида 5 кун олдин Палата ёзма ёки электрон шаклда имтиҳон ўтказиш куни, вақти ва жойи ҳақида хабарнома юборади;
- малака имтиҳони ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда тест шаклида ўтказилади (3 соат давом этади);
- тестлар 100 та саволдан иборат бўлади ва ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл берилади, тестни муваффақиятли топшириш учун камида 75 балл тўплаш лозим бўлади;
- имтиҳон ўтказилгандан сўнг 3 кун ичида Палата имтиҳон натижаларини расмий сайтида эълон қилади, сертификатларни расмийлаштириб уларнинг электрон шаклда талабгорларга юборади.
CIA, CRMA, QIAL, IAP, СGAP каби халқаро сертификатларга эга бўлган шахсларга миллий сертификатлар имтиҳонсиз берилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги сертификатлар реестрини юритади, реестр Аудиторлар палатаси расмий сайтида эълон қилинади.
Мавзуга оид
09:10 / 23.10.2024
Энергетика ресурслари истеъмолчилари энергия аудитини ўтказиш тартиби тасдиқланди
17:37 / 12.07.2024
Ҳокимликларда ички аудит хизматлари ташкил этилади
12:08 / 25.04.2024
ТТА ва Стоматология институтида хорижий тиллардан сертификат олганларга стипендия берилмаётгани айтиляпти
07:31 / 25.04.2024