Иқтисодиёт | 08:21 / 21.02.2023
19357
1 дақиқада ўқилади

Солиқ тўловчиларга 1 трлн сўмдан ортиқ ҚҚС қайтарилди

2023 йилнинг январь ойида жами 1 043 та ариза бўйича 975 та ташкилотга 1 161,9 млрд сўм ҚҚС қайтарилган.

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, қуйидаги ҳудудларда ҚҚС энг кўп қайтарилган:

  • Тошкент ш. - 222,5 млрд сўм (222 та корхона);
  • Тошкент в. - 84,1 млрд сўм (82 та корхона);
  • Андижон - 65,3 млрд сўм (108 та корхона);
  • Наманган - 40,4 млрд сўм (95 та корхона).

Энг кўп қайтарилган ҚҚС соҳалар кесимида:

  • ишлаб чиқариш - 667,7 млрд сўм (292 та корхона);
  • савдо – 160,2 млрд сўм (235 та корхона);
  • қишлоқ хўжалиги - 141,5 млрд сўм (183 та корхона);
  • қурилиш - 76 млрд сўм (61 та корхона);
  • хизмат кўрсатиш - 68,2 млрд сўм (70 та корхона).

Қоплаб берилган ҚҚС суммаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 147,3 млрд сўмга кўп.

Мавзуга оид