Кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларига мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар берилди – президент қарори
Шунингдек, фермер хўжаликларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қайтариб бериш тартиби жорий этилди.
«Қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлигини ошириш ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори (ПҚ-69, 23.02.2023) қабул қилинди.
Унга кўра, 2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 майга қадар эксперимент тариқасида республика бюджетидан пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя қилинганда қайтариб бериш тартиби жорий этилади:
- қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳар бир гектар ер учун ойига 1 нафардан кам бўлмаган ишчиларнинг бандлиги таъминланганда;
- ҳар бир нафар ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромади меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланганда;
- пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги ўтган йил якуни бўйича Солиқ кодексининг 57-моддаси талабларига жавоб берганда.
Солиқ қўмитаси бир ой муддатда даромад солиғини ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасидан кейин тўлиқ миқдорда қайтаришнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқади.
2023 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари, шу жумладан 2023 йил 1 январдан кейин фойдаланишга топширилган бинолари юзасидан (республиканинг шаҳарлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида жойлашган бинолар бундан мустасно) юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳисобланган суммани уч қаватли бинолар бўйича – 0,9, тўрт қаватли бинога – 0,8, беш қаватли бинога – 0,7, олти қаватли бинога – 0,6, етти ва ундан юқори қаватли бинога – 0,5 пасайтирувчи коэффициентни қўллаган ҳолда, бино фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тўлайди.
Бунда, ушбу бандда белгиланган пасайтирувчи коэффициент:
- маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ёрдамчи хоналар билан (офис учун хоналар ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотиш учун, касбни эгаллаш мақсадида ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш хоналари ва ҳ.к) бирга, агар уларнинг майдони янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш биноси умумий майдонининг 20 фоизидан ошмаган бўлса;
- ишлаб чиқариш мақсадларида бино бир нечта хўжалик юритувчи субъектлар томонидан биргаликда фойдаланилаётган бўлса, бундай бинонинг ҳар бир мулкдори томонидан қўлланади.
Мавзуга оид
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
19:07 / 07.11.2024
2025 йилда каналларни бетонлаштиришга 800 миллиард сўм ажратилади
18:21 / 07.11.2024
Президент сув таъминоти оғир туманларда суғоришни «ақлли тизимга» ўтказишни буюрди
20:28 / 01.11.2024