Ўзбекистон | 19:35 / 23.02.2023
11076
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда меҳмонхона 7,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Яширинча ўрнатилган ускуна орқали 16,9 млн кВ⋅соат электр энергияси ўғирланган.  

Фото: Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирлари давомида Самарқанд шаҳри, Сўғдиёна мавзесида фаолият юритаётган D.S.A корхонаси электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Хусусан, ушбу тадбиркорлик субъектига тегишли меҳмонхонада яширинча ўрнатилган ускуна орқали электр ҳисоблаш тизимига ташқи таъсир кўрсатилган. Оқибатда 16,9 млн кВ⋅соат электр энергияси ўғирланган. Корхонага нисбатан 7,6 млрд сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилган.

Ушбу ҳажмдаги электр энергияси 85 мингта хонадоннинг бир ойлик ўртача истеъмолини ташкил қилади.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

Мавзуга оид