Жаҳон | 16:50 / 27.02.2023
11236
2 дақиқада ўқилади

Лондон фронтдан узоқда жойлашган Мариуполда портлашлар кўпайганини маълум қилди

Фото: AP

Британия Мудофаа вазирлиги Twitter’да Россиянинг Украинага қарши урушидаги вазият бўйича ҳар кунги шарҳида Россия Федерацияси томонидан қўлга киритилган Мариуполда тез-тез портлашлар содир бўлаётганини маълум қилди

21 февралдан бери Россия расмийлари фронт чизиғидан камида 80 километр узоқликда жойлашган шаҳар атрофида 14 та портлаш содир бўлганини маълум қилди, деб хабар беради Лондон. 

Бошқа нарсалар қаторида, Россия ҳарбий база сифатида фойдаланадиган аэропортдаги ўқ-дорилар омбори, иккита ёнилғи омбори ва пўлат заводида содир бўлган ҳодисалар ҳақида хабарлар бор. 

Британия ҳарбий разведкасига кўра, бу «тушуниб бўлмайдиган портлашлар» ҳудудни Украина кучлари зарбалари учун ўтиб бўлмайдиган деб баҳолаган Россияни ташвишга солиши мумкин. 

«Мариупол уруш бошида қаттиқ вайрон қилинганига қарамай, у Россия учун жуда муҳим, чунки 2022 йилда босиб олинган энг йирик шаҳар бўлиб, у ҳанузгача Россия томонидан назорат қилинади ва муҳим логистика йўналишида жойлашган», дея қайд этган Буюк Британия Мудофаа вазирлиги.

Мавзуга оид